Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кореяликлар IТ-стартаплар яратишга кўмаклашиш учун Ўзбекистонга келишди

Кореяликлар IТ-стартаплар яратишга кўмаклашиш учун Ўзбекистонга келишди

Фото: «MUIC»

Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI), Корея кичик бизнес институти (KOSBI) ва Глобал тадбиркорлик фонди (GEF) мутахассисларидан иборат делегация Тошкентга келди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистонда стартаплар экотизимини ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Дастурдан Корея Республикаси элчихонасида, ЎзР Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида, MUIC инновация марказида учрашувлар ўрин олган.

Шунингдек, кореялик экспертлар «Ўзбекистонда АКТ-стартаплар ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш сиёсати» мавзуида амалий семинар ўтказадилар. Ушбу семинар бугун,  24 июль куни Инҳа университетида бўлиб ўтади. Унда АКТ вазирлиги, «Mirzo Ulugbek Innovation Center», «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, «UZINFOCOM» ягона интегратори, «UNICON.UZ» маркази, Инҳа ва ТАТУ университетлари вакиллари иштирок этишади.

Семинарда таклиф этилган мутахассислар Корея Республикасининг стартаплар экотизими ривожланишидаги тажрибаси ва ушбу жараённи Ўзбекистонда имкони борича самарали ташкил этиш борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашадилар.

Қайд этиш жоизки, бу KISDI экспертларининг мамлакатимизга биринчи ташрифи эмас. Жорий йил бошида делегация илк бор Ўзбекистонга ташриф буюриб, IТ соҳасидаги давлат сиёсати, яратилган шарт-шароитлар ва инфратузилма билан танишгандилар. Шундан кейин АКТ вазирлиги ва MUIC ходимлари Корея Республикасида жавоб ташрифи билан бўлдилар. Улар Сеулдаги KISDI компанияси офисига ташриф буюрдилар, шунингдек энг муваффақиятли стартап-компанияларга бордилар. Бу галги ташриф давомида ўтадиган учрашувлардан бири ўша сафар таассуротларини муҳокама қилишга бағишланади. Томонлар IТ-соҳа ҳолатидаги сифат ўзгаришлари, стартаплар экотизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар билан алмашадилар, шунингдек бу йўналишда ишлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга киришадилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг