Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мақсадлар сценарийси

Мақсадлар сценарийси

Фото: «Ocshop»

Йилни улкан мақсадлар билан бошлаймиз, бироқ январнинг охирига бориб, режадан қолиб кетаётганимизни тушуниб қоламиз. Яхши эмас, аммо қўл силтаб қўямиз — ахир, олдинда нақ 11 ой турибди. Март охирига бориб қарасак — ҳамон оқсаяпмиз, бироқ олдинда вақт «жуда мўллиги»дан хотиржам тортамиз. Шундай фикр, кўникмалар билан йилни қаритамиз. Ҳали натижаларни кескин яхшилаймиз, деб ўзимизни ишонтирамиз. Масалан, сентябрнинг охирида ёки октябрда мўъжиза юз бериб қолар...

Ҳақиқат шундаки, ҳар бир ҳафта, ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа муҳим! Чорак ёки ойда бир марта эмас, ҳар ҳафта ва ҳар куни меҳнат қилиш кераклигини англаб етиш ва аксинча, бир йиллик режалар тузишни бас қилиш керак. Йиллик ўлчамларда фикрламанг, диққатингизни қисқа вақт оралиқларига жамланг.

Йиллик режа оддий бир ҳақиқатни: реаллик бу айни пайтда содир бўлаётган нарсалар эканини тушунишга имкон бермайди. Биз шу ерда, ҳозир яшаймиз ва муваффақиятга эришамиз! «Йиллик тафаккур» энг муҳим ишларни ҳеч оғринишларсиз «кейинга» суриб қўяверишга одатлантиради.

Брайан Мораннинг «Бир йилда 12 ҳафта» китобидан

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг