Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адвокат Гулнора Каримованинг соғлиғидан жиддий ташвишда. Бош прокуратура бу баёнотни рад этди

Адвокат Гулнора Каримованинг соғлиғидан жиддий ташвишда. Бош прокуратура бу баёнотни рад этди

Фото: «newvz.ru»

Содир этган қатор иқтисодий жиноятлари учун тайинланган жазони ўтаётган Гулнора Каримованинг швецариялик адвокати Грегуар Манжа «Twitter»даги саҳифасида қолдирган пости мижозини яна омма диққат марказига олиб чиқди.

Адвокат мижози билан учрашганидан сўнг: «у (Г.Каримова) қамоқхонанинг тиббиёт бўлимидан чиқарилиб юборилгани»ни таъкидлар экан, маҳкуманинг шифокор кўригида бўлиши ҳақидаги талаблари рад этилиб, мудом руҳий босим остида эканини айтади. Шунингдек, Гулнора Каримованинг саломатлиги унда жиддий ташвиш туғдираётганини ҳам қайд этади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси адвокат Грегуар Манжанинг юқоридаги баёнотини рад этмоқда. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Xabar.uz» сўровига жавобан айтишича: «Г.Каримова олдига шифокорларнинг кириши учун ҳеч бир тўсқинлик йўқ. Тиббий муолажа зарурати бўлса, барча керакли чоралар кўрилади. Ҳозирда Г.Каримованинг соғлиғи ҳолати қониқарли, бу борада ҳеч бир эътироз билдирилгани йўқ».

Эслатиб ўтамиз, Г.Каримовага аввал тайинлаган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси 2018 йилнинг июль ойида «озодликдан чеклаш»га алмаштирилган эди. Бироқ, орадан тўққиз ой ўтиб, маҳкума белгиланган тартибни бир неча бор қўпол равишда бузганидан сўнг у уй қамоғидан яна умумий режимдаги колонияга ўтказилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг