Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лазер ишлатилгани учун Англия футбол ассоциациясига чора кўрилди

Лазер ишлатилгани учун Англия футбол ассоциациясига чора кўрилди

Фото: «Yeni Müsavat»

УЕФА Англия футбол ассоциацияси (FA)ни €30 минг жаримага тортди. Ташкилот матбуот хизмати бугун хабар беришича, инглиз мухлислари Дания – Англия иштирокидаги яримфинал ўйинида бир қатор тартибларни бузишган.

Хусусан, улар лазер нурлари (фото), пиротехникадан фойдаланишган, қолаверса, мадҳия ижро этилаётган пайтда ҳурматсизлик кўрсатишган.

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни ўтган ўйинда Англия Дания устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Евро-2020 финалига чиққанди. Ўшанда иккинчи голни Гарри Кейн ўзи пенальтидан тепган тўп қайтарилганидан сўнг киритганди. Ўн бир метрлик жарима тўпи тепилаётган пайтида инглиз мухлислари данияликлар дарвозабони Каспер Шмейхелнинг кўзига лазер нурини йўналтириб халақит беришгани кейинчалик маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг