Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карам 200 сўм, ҳожатхона — 1000 сўм! (карикатура)

Карам 200 сўм, ҳожатхона — 1000 сўм! (карикатура)

«Муштум» журналининг 2018 йилдаги 1-сонида чоп этилган карикатура.

Фото: «Xabar.uz»

Кеча сайтимизда деҳқон ва фермерлар томонидан ички бозор эҳтиёжидан ортиқ маҳсулот етиштирилганида, унинг хорижга чиқарилиши ёки қайта ишланишига йўл берадиган, миришкорни касодга учратмаслик механизмларини шакллантириш зарурлиги ҳақида долзарб мақола эълон қилинган эди.

Мақолада келтирилган мурожаат муаллифи айтганидек, ўтган йили гектар-гектар карам шундайлигича далаларимизда қолиб кетди. Уни узиб, бозорга олиб бориш ўзини оқламай қолди ҳатто.

«Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан» деган нақл бор халқимизда. Жаҳон эшиклари очилган бугунги кунда тайёр маҳсулотларимизни хорижга экспорт қила олмаслигимиз ачинарли ҳол эмасми? Бунга чора топилмас экан, бечора деҳқон карикатурада акс этган ачинарли ҳолатга тушаверади.

Хулоса ва изоҳ ўзингиздан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг