Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: 11 январь куни Ўзбекистонда аёз бобо ҳукмронлик қилади

Об-ҳаво маълумоти: 11 январь куни Ўзбекистонда аёз бобо ҳукмронлик қилади

Фото: «Skyscraper City»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 11 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +2 даража, кундузи ҳам 0 - +2 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -10 - -5 даража, кундузи -5 - 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -2 - +3 даража, кундузи -2 - +3 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Кечаси -2 - +3 даража, кундузи -2 - +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси 0 - +5, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 - +3 даража, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғади. Кечаси ва кундузи -5 - 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 - +3 даража, кундузи -2 - +3 даража совиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг