Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 февраль куни Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

14 февраль куни Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Фото: «imgur.com»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 14 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +6 даража, кундузи +6 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -8 ... -3 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -5 ... 0, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +11 ... +16 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг