Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

149 миллион сўмни «еб юборган» «пайнет»чи аниқланди

149 миллион сўмни «еб юборган» «пайнет»чи аниқланди

Фото: «Anhor.uz»

2017 йил 6 март куни Тошкент шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган, бирон касбнинг бошини тутмаган И.С. «Пайнет» хизматини ташкил қилмоқчи бўлади.

Режасини амалга ошириш учун кредит керак эди. Шу сабабли у «Асака» акциядорлик-тижорат банкидан кредит олади. Бироқ у кредит шартномасига асосан «Пайнет» хизматлари кўрсатиш мақсадида банк томонидан ажратилган 149 000 000 сўм пулларни иш режасига сарфламайди. Пулларни ўзлаштириш-растрата йўли билан талон-торож қилади. Мазкур жиноят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ўз манбаларимиз хабар беришди.

Ҳозир ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-3 «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг