Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдан гўшт олиб келишни ваъда қилиб 150 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

Қашқадарёдан гўшт олиб келишни ваъда қилиб 150 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2018 йил 7 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи З.Б. Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган «Корзинка» супермаркети олдида таниши, Қорасув 1-даҳада яшовчи М.М.га Қашқадарё вилоятидан гўшт маҳсулотларини олиб келиб, Тошкент шаҳрида биргаликда сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 150 000 АҚШ долларини олиб кетган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида З.Б. қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг