Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 март куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади

17 март куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади

Фото: ЎзА

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 17 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... -2 даража, кундузи +18 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +10 ... +15, Урганчда эса кечаси +2 ... +7, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +17... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси 0 ... +5, кундузи +17 ... +22 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг