Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

18 январь учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг

18 январь учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото: «Мой город»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 18 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -4 даража, кундузи +6 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши кутилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +5 ... +10 даража совуқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг