Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 ёшли йигит бутун умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18 ёшли йигит бутун умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: «Спутник»

Ироқлик 18 ёшли Аҳмад Ҳасан Лондонда жойлашган метрода содир этилган террорчилик ҳужумда суиқасд уюштиришда айбдор деб топилгани боис умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Буюк Британиянинг Марказий жиноий суди Аҳмад Ҳасан камида 34 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганини хабар қилди. Бу муддатдан олдин у амнистияга тушиши мумкин эмас.

Лондон метрополитенидаги теракт 2017 йил 15 сентябрда содир этилган. Портлаш натижасида 51 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг