Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 январь куни Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

20 январь куни Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: «bookmundi.com»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 20 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +2 даража, кундузи +13 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши кутилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +1 ... +6 даража, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи 0 ... +5 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг