Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

200 минг ўрнига 2 миллион. Чирчиқда пенсионер аёлни алдаб кетишди

200 минг ўрнига 2 миллион. Чирчиқда пенсионер аёлни алдаб кетишди

Фото: «Asr.uz»

Жорий йилнинг 12 февраль куни Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2017 йилнинг 28 октябрь куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи нафақаҳўр М.Ш.А. (1954 йилда туғилган) фирибгарликка дуч келгани аниқланди.

Маълум бўлишича, пенсионер аёл Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ходими А.О.А. (1957 йилда туғилган) орқали бажарган иши учун ёлланма ишчи Б.Б.А.га (1971 йилда туғилган) 200 000 сўм ечиб олиш учун ўзининг пластик картасини берган. Б.Б.А. пенсионер М.Ш.А.нинг пластик картасидан 200 000 сўм ечиб олиш ўрнига ҳисобида мавжуд бўлган жами 2 703 500 сўм пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ҳозир унга нисбатан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг