Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2017 йилда ўзбек автооламида юз берган энг муҳим воқеалар

2017 йилда ўзбек автооламида юз берган энг муҳим воқеалар

Фото: «Сarzone.uz»

2017 йил Ўзбекистон автомобил олами учун катта воқеалар ва янгиликлар йили бўлди. «Сarzone.uz» шу воқеаларнинг энг муҳимларини қисқа сатрларда санаб ўтди.

  • Президент топшириғи билан республика бўйлаб 50дан зиёд патрул постлари олиб ташланди.
  • Самарқандда «Volkswagen Amarok» автомобиллари ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
  • MAN Ўзбекистонда «Lion’s Coach» автобуслари ишлаб чиқариши эълон қилинди.
  • Ўзбекистонда «Hyundai» юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариши режалаштирилди.
  • Юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари «Avtotest» марказида малака ошириши белгилаб қўйилди.
  • Ўзбекистонлик ҳайдовчилар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ола бошлашди.
  • Россияда «GM» автомобиллари савдоси мисли кўрилмаган даражада – 9 баробарга ўсди.
  • Ўзбекистонда индустриал аккумуляторлар ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.
  • «КАМАЗ» ОАЖ Ўзбекистонда юк машиналарини йиғишни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди.
  • Ўзбекистонда электромобил савдо хизмати пайдо бўлди.
  • «Hamkorbank» автокредит беришни бошлади.
  • Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилиши айтилди.
  • «GM Uzbekistan» Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Ушбу портал орқали реал вақт режимида керакли модел ва рангдаги автомобилни ҳамда аризани рўйхатдан ўказиш учун энг яқин автосалонни танлаш имкони яратилди.
  • Ангренда йилига 3 млн. енгил автомобил шинаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди.
  • «Toyota Motor Corporation​»нинг расмий дилери мамлакатимизга кириб келди.
  • «Чиройли» авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукцион очилди.
  • «GM Uzbekistan» автомобиллари 18 июлдан бошлаб сўмдаги янги нархларга боғлиқ ҳолда яна қимматлашди.
  • «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқарувчи «UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE» заводининг қурилиши бошланди. Ушбу завод 2018 йилнинг майидан ишга тушиши кўзда тутилган.
  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари «GM Uzbekistan» автомобилларини навбатсиз оладиган бўлди.
  • Ўзбекистонда «Chevrolet Cruze» ва «Chevrolet Tracker» ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.
  • Самарқандда трамвайлар қатнай бошлади.
  • Тошкентдаги Турин политехника университетининг бир гуруҳ талабалари электромобил ишлаб чиқди.
  • Хоразмлик иқтидорли муҳандислар оддий автомобилдан электромобил тайёрлашди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг