Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

25 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

25 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото: «Kasaba sayr»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 25 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +2 даража, кундузи +9 ... +11 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +10 ... +15 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг