Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

3 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 3 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +10 даража, кундузи +21 ... +23 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +12 ... +17, Урганчда кечаси 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи +18 ... +23 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5, кундузи +10 ... +15, Чимёнда кечаси +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +15 ... +20 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг