Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Фото: «newsroom.kh.ua»

Бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган. 

22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада Чимкент–Новосибирск йўналишли автобус ЙТҲга учради ва ағдарилиб кетди. Ҳодиса чоғида автобусда 37 нафар ўзбекистонлик бўлган, деб хабар бермоқда «Today.kz».

Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва касалхонага етказиш мақсадида воқеа жойига Аралск туман ҳокимияти ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси етиб келган.

«Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Акмарал Алназарованинг маълум қилишича, икки киши касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган. Аралск туман ҳокимияти томонидан 17 нафар йўловчи трасса яқинидаги меҳмонхонага жойлаштирилди. Қолганлар мустақил равишда Новосибирскка қайтиб кетишди», – дейилади Қизилўрда ҳокими ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг