Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди (фото)

48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди (фото)

Фото: «gazeta.a42.ru»

26 декабрь куни Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус Кемерова вилояти йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда «Газета Кемерова» хабар берди.

Маълум қилинишича, салонида 48 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус кучли совуқ ҳарорат сабаб ёқилғи музлаб қолишидан бузилган.

Фото: «gazeta.a42.ru»

Автобус ҳайдовчиси носозликни бартараф этишга уринса-да, бунинг уддасидан чиқмаган. Йўловчилар совуқдан музлаб қолмаслик учун автобуснинг захира балонини ёқиб жон сақлашган.

Фото: «gazeta.a42.ru»

Шу йўлдан ўтиб кетаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари совуқда қолган йўловчиларни туман марказидаги вокзалгача элтиб қўйиш учун маҳаллий автобус саройидан транспорт чақирган. Шу тарзда бузилган автобус гаражга етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг