Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

53 бош қўйнинг гўштини «ухлатиб» кетган гумонланувчи ушланди

53 бош қўйнинг гўштини «ухлатиб» кетган гумонланувчи ушланди

2016 йилнинг 31 октябрь куни 1988 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган, Тошкент шаҳрида яшовчи У.Х. жиноятга қўл урди.

У 1983 йилда туғилган, худди ўзидек бирон касбнинг бошини тутмаган Қашқадарё вилоятида яшовчи Р.Д.нинг ишончига кириб, уни алдаб, «10 кун ичида пулини қилиб бераман» деб фирибгарлик йўли билан жами нархи 25 800 000 сўмлик 53 бош қўйнинг гўштини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи У.Х. ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг