Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

8 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: «wpnature.com»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 8 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +7 даража, кундузи +17 ... +19 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +7 ... +12, Урганчда кечаси -3 ... +2 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +17 ... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +17... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +17 ... +22 даража иccиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +3 ... +8, кундузи +17 ... +22 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг