Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Falcon 9» ракетаси ионосферада 900 километрли туйнук ҳосил қилди

«Falcon 9» ракетаси ионосферада 900 километрли туйнук ҳосил қилди

Фото: «NV.ua»

«SpaceX» компаниясига тегишли «Falcon 9» ракетаси «Formosat-5» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиш вақтида Ернинг ионосфера қатламида диаметри 900 километрли туйнук ҳосил қилган, деб хабар берди «Hi-News».

Ракета старт амалга оширилганидан 5 дақиқа ўтиб, 300 километр баландликка кўтарилган. У деярли вертикал ҳолатда учган, бу эса энг катта зарба айлана тўлқинларини юзага келтирган.

Ернинг ионосфера қатламида зарба натижасида ҳосил бўлган туйнук орадан такета-ташувчи учирилганидан 13 дақиқа ўтиб пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлиши оқибатида АҚШнинг ғарбий ҳудудларида, шунингдек, Тинч океанининг умумий майдони 1,8 миллион километрга тенг ҳудудларидаги навигацион тизимлар ишида носозликлар кузатилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мазкур ҳодиса бир неча соат давомида сақланиб қолган.

Таъсирнинг бир неча соат давом этиши маҳаллий магнит майдонининг бузилиши билан таққосланганди. Одатда ракета учирилганида бирмунча вақт ўтгач, 80—100 километр баландликда сайёра юзасига нисбатан деярли параллель ҳаракатланади. «Falcon 9»нинг 300 километр баландликка чиқишига «Formosat-5» сунъий йўлдошининг унчалик оғир бўлмаганлиги (475 килограмм) ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг «Formosat-5» сунъий йўлдоши 2017 йилнинг августида «Falcon 9» ракетаси ёрдамида учирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг