Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ачамайлида бир ҳайдовчи икки аёл пиёдани уриб юборди

Ачамайлида бир ҳайдовчи икки аёл пиёдани уриб юборди

Фото: «smollenta.ru»

«Юзда юрма, юзга кир» нақли бежиз айтилмаган. Худди шунингдек, пиёдалар ҳам йўлда юрганида эҳтиёткор бўлиши, йўлни кесиб ўтаётганида ҳаракат қоидаларига амал қилиши зарурлиги бот-бот уқтирилмоқда. Лекин...

Тошкент вилояти Бўка туманида 15 январь куни тунда 1986 йилда туғилган Х.П. ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинасини Бўка шаҳар маркази томонидан Ачамайли маҳалласи томонга ички йўл орқали бошқараётиб, пиёдалар — уй бекалари — 1979 йилда туғилган, Г.Д. ва 1979 йилда туғилган Н.М.ни уриб юборган.

Оқибатда Г.Д. «чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши» ва Н.М. «чап чакка соҳаси йиртилган, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши» ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда суриштирув-тергов ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг