Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афв этилган фуқаро паспорт олиб бераман деб, вояга етмаган қизни алдаб кетди

Афв этилган фуқаро паспорт олиб бераман деб, вояга етмаган қизни алдаб кетди

Фото: «Telegraf.uz»

Жорий йилнинг 12 февраль куни Қуйичирчиқ туман ИИБ навбатчилик қисмига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2017 йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, муқаддам судланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2017 йил июнь ойида «Афв этиш» қарори билан жазодан озод этилган фуқаро яна жиноятга қўл урган.

Фуқаро А.А.Т. (1960 йилда туғилган) Қуйичирчиқ туманидаги Ижтимоий ва иқтисодий коллежнинг 1-босқич ўқувчи-қизи (2001 йилда туғилган) С.Ж.И.нинг ишончига кириб, фуқаролик паспортини олишида ёрдам беришини айтиб, 600 000 сўм пулини алдов йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ҳозир унга нисбатан Қуйичирчиқ тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг