Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Америка орзуси»дан фойдаланиб, самарқандлик фуқарони чув тушириб кетишди

«Америка орзуси»дан фойдаланиб, самарқандлик фуқарони чув тушириб кетишди

Фото: «LIKE IT»

Самарқанд шаҳрида 12 март куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил июль ойида Навбоғчиён маҳалласида яшовчи М.Р. (аёл киши) шу маҳалла ҳудудида Бухоро шаҳрида яшовчи С.Э.га Россия Федерациясида жойлашган туризм фирмаси орқали уни АҚШ давлатига ишлаш учун юборишини айтади.

Шу тариқа алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 10 000 АҚШ долларини олгани ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Р. қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг