Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка полициячилари «Lamborghini» билан пойга қилишди (видео)

Америка полициячилари «Lamborghini» билан пойга қилишди (видео)

Фото: «Багнет»

Катта йўлларда спорт машинаси ёнма-ён келиб қолса «куч синашиб кўриш» истаги аксарият ҳайдовчилар учун бегона эмас. Ҳатто полициячилар учун ҳам... «Аuto.Оnliner» тақдим этган мана бу роликка қаранг.

Унда АҚШнинг Флорида штати йўл полицияси ходимлари «Dodge Charger» хизмат машинасида «Lamborghini Aventador» билан беллашишга уринишгани акс этган.

Аммо кўпчиликнинг ҳавасини келтирган бу видео полиция раҳбариятига ёқмади — департамент ички терговни бошлаб юборди.

Мазкур ролик муаллифи Дэниел Блэк ҳам полициячиларнинг хатти-ҳаракатини оқламаган. «Полициячилар тезликни меъёрдан сал ошириб юборган ҳайдовчиларни тўхтатаверишади, ўзлари эса  «Lamborghini» билан қувлашмачоқ ўйнаб юришибди», — дея таъкидлаган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг