Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик киши миллион долларга тенг танга топиб олди

Америкалик киши миллион долларга тенг танга топиб олди

Фото: «Fotolia / swisshippo»

АҚШлик тангашунос жуда ноёб бўлган миллион доллар турувчи танганинг эгасига айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Гап 1854 йили Сан-Францискода зарб этилган беш долларлик танга ҳақида кетмоқда. У 300 тадан кам нусхада чиқарилган бўлиб, шу кунгача бу тангалардан фақат учтаси қолган деб ҳисобланаётган эди. Улардан бири Вашингтондаги Смитсон институтида, иккинчиси шахсий коллекцияда, учинчиси эса 1967 йили АҚШнинг энг бойларидан бўлган Дюпонлар оиласидан ўғирланган эди. Таъкидланишича, учинчи танга ҳалигача топилмаган.

Исми ошкор қилинмаётган танга эгаси аввалига уни қалбаки деб ўйлаган. Аммо ноёб тангаларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш билан шуғулланувчи «Numismatic Guaranty Corporation» компанияси мутахассислари унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашди. Бундан ташқари, улар суратларни солиштириб, топилган танга Дюпонлар коллекциясидан ўғирланган танга эмаслигини ҳам аниқлашди.

«Numismatic Guaranty Corporation» раҳбари Ричард Монтгомерининг айтишича, топилма қиймати миллион долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг