Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амир Темур хиёбонида видеоси тарқалган шахслар 15 суткага қамалди

Амир Темур хиёбонида видеоси тарқалган шахслар 15 суткага қамалди

Видеодан лавҳа

Амир Темур хиёбонида маст ҳолатда ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган икки фуқаронинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзуви юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар: А. И. (1989 йил Тошкент вилоятида туғилган) ва С. М. (1991 йил Тошкент вилоятида туғилган) 2022 йил 17 май куни соат 23:20 лар атрофида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур хиёбонида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган.

Алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолда бўлган бу икки фуқаро жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ИИО ходимлари эътиборини тортган. Натижада ИИО ходимлари томонидан шахсларига аниқлик киритиш мақсадида улар ИИБ биносига таклиф этилган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган бу икки фуқаро ИИО ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.

Ҳуқуқбузарларга оид маъмурий иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг иш юритувига 2022 йил 19 май куни келиб тушган. Шу куни мазмунан кўрилиб, уларнинг ҳар иккисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ушбу Кодекснинг 34-моддаси тартибида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Амир Темур хиёбонида аввал ҳам бунга ўхшаш нохуш ҳолатлар бир эмас, бир неча бор кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг