Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ан-148» ҳалокати бўйича қидирув ишлари бир ҳафта давом этади

«Ан-148» ҳалокати бўйича қидирув ишлари бир ҳафта давом этади

Фото: «Евроньюс»

Москва яқинида содир бўлган самолёт ҳалокати юзасидан қидирув-текширув ишлари тахминан бир ҳафта вақтни талаб этади. Бу ҳақида фожеа жойида бўлиб вазият билан танишган Фавқулодда вазиятлар вазири маълум қилган.

Ҳозирда ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин бўлган барча сабаблар: об-ҳаво шароити, инсон омили, самолётнинг техник ҳолати ва бошқалар ўрганилмоқда. Ўрганиш  муддатининг бунчалик вақт олиши самолёт қолдиқларининг қор билан қопланиши, ноқулай об-ҳаво шароити билан изоҳланган.

Маълумки, якшанба куни Москвадан Орскка парвоз қилаётган самолётнинг қулаши натижасида 71 киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг