Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда балиқчилик кўли ташкил қилиш учун ер олиб беришни ваъда қилганлар фирибгар бўлиб чиқди

Андижонда балиқчилик кўли ташкил қилиш учун ер олиб беришни ваъда қилганлар фирибгар бўлиб чиқди

Андижон вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро М.М. тадбиркор Ў.нинг ишончига кириб, унга Андижон тумани, Миробод МФЙ ҳудудидан шоличилик ҳамда балиқчилик кўли ташкил қилиши учун кадастр идораларида ишловчи таниши орқали 2,3 гектар ер майдонини 20 000 АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилиб, шундан 18 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Андижон вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастр корхонаси собиқ мутахассиси Б.А. фуқаро М.М.дан 18 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг