Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда номаълум йиртқич пайдо бўлгани айтилмоқда

Андижонда номаълум йиртқич пайдо бўлгани айтилмоқда

Андижон вилояти Асака туманида номаълум йиртқич пайдо бўлгани ва қўйлар, товуқ-ўрдаклар ва молларни бўғизлаб, қонини сўриб, ташлаб кетаётгани айтилмоқда.

Бир мурожаатчининг айтишича, 14 та қўйидан 9 таси бўғизлаб кетилган, эртаси куни эса ўрдаклари ўлдирилган. Улар ҳоким қабулига боришган, аммо туман раҳбари қабул қилмагани билдирилган.

Қайта мурожаатлардан кейин овчилар ажратилган. Айни пайтда номаълум ҳайвонни овлаш ишлари бошлаб юборилган.

Бир фуқаронинг таърифлашича, бу йиртқичнинг боши айиқникига ўхшайди, гавдаси узун, итдан ёмонроқ, қўрқинчли бўлганидан молларни ҳам темир панжаралар билан ўраб ташлашган.

Видеоларда бўғизланган қўйлар ва номаълум йиртқичнинг оёқ изларини кўриш мумкин. Ҳозирча бирор ташкилот изоҳ берганича йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг