Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ўқувчи қиз 3-қаватдан тушиб кетди

Андижонда ўқувчи қиз 3-қаватдан тушиб кетди

19 сентябрь куни соат 10:30 лар чамасида Андижон вилояти Избоскан туманидаги 39-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11 А-синф ўқувчиси бинонинг 3-қаватидан тушиб кетган. Бу хабар аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Андижон ИИБ маълумотига кўра, у қиз учинчи соат информатика фани дарс машғулоти тугаб, танаффус вақтида деразада ўтирган ҳолатида эҳтиётсизлиги оқибатида боши айланиб, бахтсиз ҳодиса сабабли қулаб тушган.

Ўқувчи зудлик билан мактабнинг масъул ходимлари томонидан Избоскан туманидаги Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ўқувчи билан ўтказилган суҳбат жараёнида унинг берган оғзаки кўрсатмасига кўра, ҳодиса юз берган вақтда унинг атрофида ҳеч ким бўлмагани ҳамда унга нисбатан бошқа шахс томонидан қасд қилинмагани, ўз жонига қасд қилиш мақсадида бўлмаганини, боши айланиб эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганини, ҳозирда саломатлиги яхши эканини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг