Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда юк поезди ёш қизчани уриб кетди

Андижонда юк поезди ёш қизчани уриб кетди

Фото:«Sputnik»

11 февраль куни Андижон вилояти Избоскан туманида ёш қизчани юк поезди уриб кетган. «Zed News» канали манбасига кўра, берган хабарга кўра, қизчанинг аҳволи оғир.

«Бу тумандан ўтган темир йўлнинг атрофида хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Атрофида хонадонлар ва ҳатто бозорлар жойлашган. Ақалли 4 та қозиқ қоқиб, тўрсим билан ўраб ҳам қўйилмаган»- дейилади хабарда.

Ҳудудда поезд билан боғлиқ фожиалар кўп кузатилади. Масалан, 2018 йилда ҳам бир болакайни босиб ўтиб кетганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ эса шунча қурбон ва бахтсиз ҳодисалар бўлишига қарамай, темир йўл атрофини хавфсизлантириш ҳақида ўйламаган. Аслида аҳоли яшаш жойида одамлар хавфсизлиги таъминлангандагина темир йўл қурилиши керак.

Балки ҳукумат ҳам темир йўл қурбонларига бошқатдан яна бир бор эътибор қаратар. Ёки буни ҳам давлат раҳбари алоҳида таъкидлаб айтиши шартмикан?»-, дейди хабар муаллифи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг