Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги аянчли қотилликнинг тафсилотлари очиқланди

Андижондаги аянчли қотилликнинг тафсилотлари очиқланди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан ўтган каналдан одам жасади чиқди. Қотиллик аломатли билан топилган мурда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида истиқомат қилган 55 ёшли М. Ш. экани аниқланган. Яна бир аниқликки, марҳумнинг қотиллигида унинг 22 ёшли ўғли гумонламоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, марҳум ҳаётлик пайтида ичимликка муккасидан кетган, маст ҳолатда мунтазам ўзининг тўнғич қизига шаҳвоний тажовузлар қилиб келган. Бундан безор бўлган қиз Россия Федерациясига кетиб қолади ва ўша ерда ишлаётган укасига отасининг қилиқларини айтиб беради. Отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган йигит шу йилнинг 28 май куни ҳеч кимга айтмай Россиядан Қозоғистон орқали уйига келиб, ўша куни ярим тунда отасининг ётоқхонасига киради ва пичоқ билан унинг умрига зомин бўлади.

Шундан сўнг жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Андижон» магистрал каналига ташлаб юборади. Ўзи эса тонгда Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерациясига қонуний тартибда чиқиб кетади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг