Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Архив фото.

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 2020 йил 9 декабрь куни соат 01-00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ даҳасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида табиий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.

Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг