Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

Бугун, 13 февраль куни Андижон шаҳрининг «Клара Цеткин» номи билан машҳур Қўшариқ даҳасидаги 27-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари таҳририятимизга хабар беришди.

Тезкор олиб борилган ҳаракатлар натижасида воқеа жойига етиб борган ўт ўчирувчилар том қисми ёнаётган уйни хавфдан халос этиб, хонадонлар ёнғин ичида қолишига йўл қўйишмади.

Ҳозирча тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг