Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонлик таксичи Тошкентда ўлдириб кетилди

Андижонлик таксичи Тошкентда ўлдириб кетилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, 8 январь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга мурожаат қилиб, 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 1991 йилда туғилган фарзанди М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраган.

М.Отахонов «Кобальт» русумли автомашинасида «Андижон-Тошкент» йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган.

М.Отахонов 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11.650 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.

М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги автотураргоҳда «Кобальт» русумли автотранспорт воситасининг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудидан ушланган ва терговга жалб қилинган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг