Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анқара дўл остида қолди

Анқара дўл остида қолди

Фото: «SonDakika.com»

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 28 май куни, тушдан сўнг кучли жала ва момақалдироқ кузатилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар берди.

Метеорология бош бошқармаси маълумотларига кўра кучли жала ва момақалдироқ ортидан дўл ҳам ёққан, кўчаларни сув босиб, тирбандлик юзага келган.

Шу йил 20  май куни ҳам шундай бўлган, бунинг оқибатида ерости ўтказгичлари сувга тўлган, сел машиналарни оқизиб кетган эди.

15 дақиқа давом этган ёғингарчилик Анқарадан ташқари Чанкая ва Мамак туманларида ҳам кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг