Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Апрелнинг иккинчи ярмини қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?

Апрелнинг иккинчи ярмини қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 16 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +11 ... +13 даража, кундузи +20 ... +22 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +15 ... +20 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +15 ... +20 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +10 ... +15, кундузи +15 ... +20 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг