Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрелнинг сўнгги кунида ҳарорат 38 даражагача чиқади

Апрелнинг сўнгги кунида ҳарорат 38 даражагача чиқади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 30 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +16 ... +18 даража, кундузи +28 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +14 ... +19 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +22 ... +27 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин, Термизда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +30 ... +35, Термизда кундузи +33 ... +38 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +15 ... +20, кундузи +25 ... +30 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг