Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Астрономлар: Ерга автобус катталигидаги астероид яқинлашмоқда

Астрономлар: Ерга автобус катталигидаги астероид яқинлашмоқда

Иллюстратив сурат.

Фото: «Fotolia.com»

Астрономлар Ерга улкан «2018 DV1» астероиди яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар беришди.

«2018 DV1» астероидининг ҳаракатланиш йўналишини онлайн-трансляция қилинадиган «The Virtual Telescope Project 2.0» лойиҳаси сайтида эълон қилинишича, астероид Ердан 105 минг километр узоқликдан ўтиб кетади. Унинг диаметри 5,6 — 12 метр атрофида.

Астрономларнинг қайд этишича, астероиднинг бизнинг сайёрамиз билан тўқнашиш эҳтимоли йўқ.

Биринчи бор «2018 DV1» астероидини АҚШнинг Аризона штатида жойлашган  «Маунт-Леммон» обсерваторияси ходимлари қайд этган, деб хабар беради «РИА Новости».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг