Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қум бўрони сабаб Тошкентдан Москвага учаётган самолёт Бухорога қўнди

Қум бўрони сабаб Тошкентдан Москвага учаётган самолёт Бухорога қўнди

Иллюстратив сурат

Фото: «Природные явления»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг маълум қилишича, Тошкент-Урганч-Бухоро йўналишидаги НУ-51 рейси билан учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли «Урганч» аэропортидан Нукус шаҳридаги захира аэродромга ўтишга мажбур бўлди.

МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, қўниш амалиёти ўзгаришига кучли қум бўрони сабаб бўлган. Шунингдек, Тошкент-Урганч-Москва йўналишидаги НУ-55 рейси ҳам худди шу сабаб билан Бухоро шаҳридаги қўшимча аэродромга қўнди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Хоразм вилоятига Орол денгизи томонидан қумли бўрон бостириб келган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг