Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобус ҳайдовчиси онахонга жароҳат етказиб, қочиб кетди

Автобус ҳайдовчиси онахонга жароҳат етказиб, қочиб кетди

Фото: «Toshtrans.uz»

Бектемир туман шоҳ кўчасида «Исузу» русумли автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи кескин тормоз бериши натижасида автобус салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олган.

Жабрланувчи — 1961 йилда туғилган онахонга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Аммо ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатиш, ҳодиса ҳақида ИИБга хабар бериш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолган.

Қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган А.А. эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг