Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автобуснинг дарахтга урилиши акс этган видео эълон қилинди (видео)

Автобуснинг дарахтга урилиши акс этган видео эълон қилинди (видео)

Фото: «Водители Ташкента»

26 июль куни Тошкентда йўловчи автобусининг дарахтга бориб урилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнг, ушбу ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди. Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» русумли автобус 1-сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт автобус ва шу ерга қўйиб кетилган «Cobalt» автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида бу вақтда ҳеч ким бўлмаган.

Автобус салонида эса 16 киши бўлган. Воқеа жойига энг яқин бўлган Текстил комбинати шифохонасига уч киши, 16-шаҳар тез тиббий касалхонасига тўққиз киши олиб борилган. Улардан бир кишининг оёғи сингани аниқланган.

«Repost.uz» ушбу ҳодиса акс этган видеони тақдим этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг