Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобиль устахонасида чиққан ёнғинда бир киши тириклайин ёниб кетди

Автомобиль устахонасида чиққан ёнғинда бир киши тириклайин ёниб кетди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 10 декабрь куни Мустақил юрт кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида устахонанинг 30 кв.м. майдонида том қисми, устахона жиҳозлари зарар кўрган.

Шунингдек, Улуғнор туманида яшовчи А.Н.га тегишли «Дамас» автомашинаси ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида шу устахона ишчисининг куйган жасади топилган. Яна бир ишчи куйиш жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин автомашинанинг газ баллонида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда аланга ҳосил бўлишидан келиб чиққани аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг