Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аввал пичоқлаб, кейин шифохонага олиб борди

Аввал пичоқлаб, кейин шифохонага олиб борди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 10 май куни соат 17:20 ларда 35 ёшли Д.Нуриддин «Қадимий Ангор» маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Қулсоатлар Сурхондарё вилояти Ангор тумани «Шарқ Гули» маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда ўзаро келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолган. Сўнгра яқин қариндошлари ҳамда атрофдагиларнинг аралашуви билан жанжал тўхтатиб қолинган. Бироқ ушбу жанжал якунида М.Қулсоат Д.Нуриддин унинг уйи томонга кетаётганлигини кўриб, унинг уйига ўч олиш ниятида кетаётганлигини фараз қилган. Укасининг уйига кириб, ошхона пичоғи билан Д.Нуриддиннинг автомашинаси ортидан қувлаган. Д.Нуриддин машинадан тушиб, унинг ёнига келган вақтида унинг биқин соҳасига бир маротаба санчиб, унга тан жароҳат етказган. Сўнгра эса уни Ангор туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Д.Нуриддинда ўнг биқин соҳасидан санчиб кесиб кирган жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қулсоатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Қулсоат процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг