Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёлга тегишли «Kia Carnival» машинаси ёқиб юборилди

Аёлга тегишли «Kia Carnival» машинаси ёқиб юборилди

Фарғона шаҳрида 26 июнь куни аёл кишига тегишли машина ёқиб юборилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни фуқаро У.М. (аёл) вилояти ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат тахминан 03:00 да Фарғона шаҳар Эзгулик кўчаси 10-уй олдида турган онаси М.У.га тегишли қора рангли «Kia Carnival» автомашинани номаълум шахс ёқиб юборганини маълум қилган. Аёл ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Шу куннинг ўзида тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Автомашинага етказилган зарарни аниқлаш мақсадида судга оид ёнғин-техникавий экспертизаси ва баҳолаш экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг