Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Балконда осилиб қолган болакайни қутқарган мигрантга фуқаролик берилади (видео)

Балконда осилиб қолган болакайни қутқарган мигрантга фуқаролик берилади (видео)

Фото: «The Australian»

Париждаги балконларнинг бирида осилиб қолган ёш болакайни қутқарган малилик мигрант Мамуду Гассамига Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат фуқаролигини беришини маълум қилди, деб хабар қилмоқда «BBC».

Видеодан кўришингиз мумкинки, Мамуду Гассами балконда осилиб қолган 4 ёшли болакайни қутқариш учун 4 қаватга жуда чаққонлик билан 40 сонияда етиб борди.

Францияда қаҳрамонга айланиб кетган Мамудуни мамлакат Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида қабул қилди ва унга Франция фуқаролиги берилишини маълум қилди.

Мамуду президент Макрон қабулида.

Ҳодиса 26 май куни тушдан сўнг Париж шимолидаги кўчалардан бирида содир бўлган.

Мамудунинг айтишича, бино олдида оломон тўпланиб турган вақти кўчадан ўтиб кетаётган бўлган. Балконда осилиб турган болани кўргач, уни дарҳол қутқаришга отланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг