Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободлик маст эркак профилактика инспектори кўксига пичоқ санчди

Бекободлик маст эркак профилактика инспектори кўксига пичоқ санчди

3 июнь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида нохуш воқеа юз берди.

ИИВнинг хабар беришича, шу туманда яшовчи Н.Б. туман ИИБга қўнғироқ қилиб, уйи олдида С. исмли шахс маст ҳолда жанжал кўтариб, атрофдагиларни безовта қилаётганидан шикоят қилган.

Мазкур хабардан сўнг шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи туман ИИБ профилактика инспектори Б.А. етиб келади. У Бекобод шаҳрида яшовчи, муқаддам уч маротаба судланган С.Р.ни тартибга чақирмоқчи бўлган вақтда у профилактика инспекторининг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Профилактика инспектори шифохонага ётқизилган. С.Р. эса ҳибсга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг