Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бельгияда ҳам кабель ўғирлашаркан, оқибати эса...

Бельгияда ҳам кабель ўғирлашаркан, оқибати эса...

Фото: «Publika.md»

Куни кеча, 21 март куни Бельгиянинг Ас ва Аньен шаҳарлари ўртасидаги кабель ўғирлаб кетилиши туфайли поездлар тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Bagnet» хабар бермоқда.

Симларнинг узилиши оқибатида пойтахт Брюссель ва Турне ўртасидаги поездлар қатнови ҳам тўхтатилган. Бельгия темир йўллари компания-оператори «Infrabel» маълум қилишича, бир неча юз метр сим йўқолган.

Ўғриликлар тез-тез содир бўлавергач, «Infrabel» 2016 йилдан темир йўллардаги мис симларни алюминий симларга алмаштиришни бошлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг